Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда молиявий пирамида фош этилди

Самарқандда молиявий пирамида фош этилди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ. ва бошқалар «Samarqand credit» номли МЧЖни ташкил этгани аниқланди.

Улар жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этишга доир фаолиятни амалга ошириб, lnstagram ижтимоий тармоғида олдиндан 20 фоиз тўлов қилиб 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб, 45 нафар фуқарога кредит ажратиш эвазига 20 фоизлик дастлабки тўлов сифатида жами 479 млн сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг