Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиялик футболчиларга қамоқ жазоси тайинланди

Россиялик футболчиларга қамоқ жазоси тайинланди

Фото: «РИА Новости»

Москва шаҳрининг Пресненский туман суди Россия терма жамоаси футболчилари  Александр Кокорин («Зенит» ўйинчиси) ва Павел Мамаевга («Краснодар» ўйинчиси) қамоқ жазосини тайинлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Суд уларни оммавий безорилик ва шахсларга жисмоний жароҳат етказиш бўйича айбдор деб топди. Унга кўра, Кокорин 1 йилу 6 ой, Мамаев эса 1 йил 5 ой муддатга қамоқ жазосини олдилар. Улар жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайдилар.

Шунингдек, бу икки футболчи билан биргаликда безориликда айбланган Кокориннинг акаси Кирилл Кокоринга 1 йил 6 ой ва унинг дўсти Александр Протасовицкийга 1 йил 5 ой қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу шахслар 2018 йилнинг октябрь ойида Москва шаҳрида оммавий безорилик уюштириб, бир неча шахсни дўппослашганди. Жабрланувчилар — «Биринчи канал» бошловчиси Виталий Соловчук, Савдо-саноат департаментининг темир йўл ва автосаноат департаменти бошлиғи Денис Пак ва Саноат Бошқармаси директори Сергей Гайсинлар бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг