Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядан Ўзбекистонга кираётган машинадан тўппонча чиқди

Россиядан Ўзбекистонга кираётган машинадан тўппонча чиқди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Довуд-ота» чегара божхона постига Россия Федерациясидан «Lada Largus» русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаронинг қўл юклари ва багажи божхона назоратидан ўтказилганида, фуқаро пневматик тўппончани олиб келаётганлиги аниқланди.

Божхона назорати давомида фуқарога тегишли қора рангли сумка ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли рухсатномаларга эга бўлмаган 1 дона 4.5 мм.ли «Stalker» номли пневматик тўппонча, 25 дона пневматик тўппонча газ баллонлари ҳамда 1482 дона пневматик тўппонча ўқлари борлиги аниқланди.

Ҳудди шундай яна бир ҳолатда «Довуд-ота» чегара божхона постига «LACETTI» русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтказилганида 1 дона «Ansar BRT 9 mm» номли шовқинли тўппонча ҳамда  36 дона «9 ммли Р.А.К» номли резина учли патронларни Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси орқали Ўзбекистон Республикасига олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикасига пневматик қуролларни олиб кириш Ички ишлар Вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Рухсатномага эга бўлмаган ҳар қандай қуролни божхона чегаралари орқали олиб ўтишга уриниш жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг