Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўқонда қалбаки доллар ишлаб чиқарган шахс фош бўлди

Қўқонда қалбаки доллар ишлаб чиқарган шахс фош бўлди

Фото: ИИББ

14 март куни М.Г. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 март куни номаълум шахс У.Носир кўчасида жойлашган савдо дўконига харид учун кириб, умумий нархи 110.000 сўмлик спиртли ичимлик ва бошқа турдаги маҳсулотларни харид қилиб, қалбаки усулда тайёрланган 100 АҚШ долларини бериб, 935.000 сўмни қайтим сифатида олиб ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўтказилган судга оид техник-криминалистик экспертизанинг хулосасига кўра, 1 дона 100 АҚШ доллари қийматидаги купюра қалбаки усулда рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида 1 дона 100 АҚШ доллари купюрадаги пул Ю.М. томонидан тайёрланганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг