Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қизларни алдов йўли билан Россияга жўнатаётган шахс қўлга олинди

Қизларни алдов йўли билан Россияга жўнатаётган шахс қўлга олинди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Ўтказилган тезкор тадбирда қизларни алдов йўли билан Россияга жўнатаётган шахс Тошкент халқаро аэропортда қўлга олинган.

Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим тезкор ходимлари томонидан навбатдаги одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Назорат тадбири давомида Янгийўл туманида яшовчи 2002 й.т. «Бону» тахаллуси билан танилган аёл, Тошкент ва Хоразм вилоятида яшовчи, икки нафар тенгдоши (аёллар)ни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида (Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент — Жуковский авиарейси орқали) Россия Федерациясига жўнатаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг