Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентни ҳақорат қилган ўсмир қамалди

Президентни ҳақорат қилган ўсмир қамалди

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг 26 октябрь куни ЖИБ Каттақўрғон тумани судининг ҳукми билан 2004 йилда туғилган фуқаро И.Д. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақорат қилиш ёки унга туҳмат қилиш, матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон тармоғидан фойдаланганҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан айбланиб, 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар бермоқда. 

Судда ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдирган ўспирин жазони манзил колонияларда ўтайди.

Суд ҳукмида айтилишича, Каттақўрғон тумани «Шўрак» МФЙ Эркиннафас қишлоғида яшовчи бу йигит Instagram тармоғидаги аккаунтлари орқали Президент шахсини ўта қўпол сўзлар билан обрўсизлантирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг