Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Номусга тегиш иши»да бурилиш: прокуратура ИИБ қарорини бекор қилди

«Номусга тегиш иши»да бурилиш: прокуратура ИИБ қарорини бекор қилди

Фото: «Fintechfutures.com»

Кечадан буён Самарқандда таниқли эстрада хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теккани, бироқ ИИБ унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ, деб топгани оид хабар кун тартибидан тушгани йўқ. Бу орада Бош прокуратура матбуот хизмати «номусга тегиш иши» назоратга олингани, ИИБ терговчисининг бу борадаги қарори қонунийлиги Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан ўрганилаётгани  ҳақида махсус баёнот берди ҳатто.

Мана, мавзуга оид яна бир хабар.

Ҳолат бўйича Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчисининг терговга қадар текшириш ҳаракатларини ўтказиб, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарори Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан бекор қилинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Унга кўра, тўпланган ҳужжатлар Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилганда, бир қатор терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлиқ бажарилмаганлиги, воқелик содир этилишида ким айбдорлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб кўрилмасдан шошма-шошарлик билан қарор қабул қилинганлиги аниқланган.

Шу тариқа Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБнинг 2020 йил 10 июль кунги жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қабул қилган қарори бекор қилинди.

Воқелик бўйича қўшимча текширув ҳаракатлари олиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг