Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Моддий маданий мерос объектидан фойдаланаётган юридик шахсларга 1 ноябргача муддат берилди

Моддий маданий мерос объектидан фойдаланаётган юридик шахсларга 1 ноябргача муддат берилди

Ҳукумат қарори (881-сон, 18.10.2019 й.) билан Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда адлия вазирлиги каналида маълумот берилган.

Низомга мувофиқ, балансида давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объекти бўлган юридик шахс ҳар йили 1 ноябрга қадар фойдаланиш таклиф этилаётган объект бўйича Маданий мерос департаментининг ҳудудий бошқармасига таклиф киритади.

Ҳудудий бошқарма ушбу объектни жойига чиқиб ўрганади ҳамда ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлайди.

Доимий ва даврий равишда диний урф-одат ва маросимлар ўтказиб туриладиган объектдан фойдаланиш мақсадлари ва шартлари Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилади.

Ҳудудий бошқарма хулосасининг асосли эканлиги Департаментнинг Илмий-эксперт кенгаши томонидан текширилади.

Кенгаш томонидан объектдан фойдаланиш шартлари ва мақсадлари тасдиқланган тақдирда тегишли қарор қабул қилинади ва улар департаментнинг веб-сайтида эълон қилинади.

Департамент, унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда жисмоний ва юридик шахслар бўш турган ва оқилона фойдаланилмаётган объектни фойдаланишга бериш таклифи билан чиқиши мумкин.

Қуйидаги фаолият турлари учун объект бир йилгача фойдаланишга берилиши мумкин:
— савдо фаолияти;
— эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмлари сотиш;
— компьютер, нусха кўчириш ва Интернет хизматлари кўрсатиш;
— фото, видео ва экскурсия хизматлари кўрсатиш.

Шунингдек, объект 5 йилдан 30 йилгача муддатга ижарага берилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг