Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Манфаатлар тўқнашуви бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилди

Манфаатлар тўқнашуви бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилди

Адлия вазирлиги томонидан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонун лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

- давлат ташкилоти ходими ёки унинг яқин қариндоши акциядори, муассиси (иштирокчиси), бошқарув органи аъзоси ҳисобланадиган юридик шахс ушбу ходимларга алоқадор шахс ҳисобланиши белгиланмоқда;

- давлат ташкилоти фаолиятида манфаатлар тўқнашуви тартибга солишда ваколатли органлар, яъни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланмоқда;

- давлат ташкилоти ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши белгиланмоқда:

- манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш;
- мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш.

Шунингдек, давлат ташкилоти ходимининг яқин қариндошлари ва унга алоқадор бўлган шахслар мазкур ходимнинг меҳнат қилаётган ташкилоти билан ҳуқуқий муносабатга киришаётганида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозимлиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари белгиланмоқда.

Қонун лойиҳалари билан ушбу ҳаволалар орқали танишинг ва жамоатчилик муҳокамасида ўз таклифларингиз билан фаол иштирок этинг.

https://regulation.gov.uz/oz/d/60813 
https://regulation.gov.uz/oz/d/60954

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг