Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Kompromatuzb» ишида етказилган моддий зарар миқдори маълум қилинди

«Kompromatuzb» ишида етказилган моддий зарар миқдори маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

«Kompromatuzb» иши суд муҳокамасига юборилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Расман тасдиқланишича, «Kompromatuzb» Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши (4 нафар айбланувчи) судга келиб тушган.

Қайд этилишича, айни пайтда ушбу жиноят иши «E-XSUD» электрон ахборот тизими орқали судьялар ўртасида тақсимланиш жараёнида.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 138 000 000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг