Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Журналист С.Юсупов қандай асосларга кўра озодликка чиқарилгани очиқланди

Журналист С.Юсупов қандай асосларга кўра озодликка чиқарилгани очиқланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўтган йили Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори, журналист Саид-Абдулазиз Юсуповнинг ҳибсга олиниши катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

Фирибгарликда айбланган С.Юсупов дастлабки тергов жараёнида қийноққа солинганига оид хабарлар расман инкор этилганидан бир неча ой ўтиб, суд жараёни бошланди. Бироқ суд ёпиқ ўтгани боис унинг натижаси оммага эълон қилинмади ҳисоб.

Яқинда С.Юсупов қамоқдан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Куни кеча АОКАда бўлиб ўтган тадбирда Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов айни мазмундаги хабарларни тасдиқлар экан, у оқлангани учун эмас, балки содир этган жинояти оқибатида етказилган зарарларни қоплагани боис озодликка чиқарилганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, С.Юсупов ўтган йилнинг май ойида ҳибсга олинганидан саноқли кунлар ўтиб, унинг аввалроқ тасвирга олинган баёноти ижтимоий тармоқда тарқалган, унда журналист қамоққа олиниши ёки бошқа кўнгилсизларга дуч келиши эҳтимоли юқорилигини билдирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг