Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда хавфли рецидивист яна жиноятга қўл урди

Жиззахда хавфли рецидивист яна жиноятга қўл урди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани Тоқчилик МФЙда яшовчи, муқаддам 5 маротаба талончилик ва ўғрилик билан судланган, хавфли рецидивист ҳисобланган (исм-фамилияси ўзгартирилган) Рафик Мадияров яна жиноятга қўл урди.

У 2018 йилнинг 8 октябрь куни Жиззах шаҳридаги «Кўк бозор» ҳудудида вояга етмаган Ч.Ядгаровнинг нархи 600 000 сўмлик «Рагаззи» русумли велосипедини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган (ўзгалар мулкини яширин равишда талон-торож қилиш).

Кўрилган тезкор чоралар натижасида Р.Мадияров ўғирланган велосипедни Кимёгар маҳалласида миниб кетаётган вақтида ушланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди судьяси Э.Қаршиевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Рафик Мадияров Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг