Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дўстлик туманида мансабдор шахсларнинг кирдикорлари фош этилди

Дўстлик туманида мансабдор шахсларнинг кирдикорлари фош этилди

Жиззах вилояти, Дўстлик туман «Электр тармоқлари корхонаси» мансабдор шахслари ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб ўзларига бириктирилган электрон калит орқали расмий ҳужжат ҳисобланган «Электр ҳисоб» дастури ва ҳисоботларга компютер техникаси ёрдамида сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиш ва уларни юқори ташкилотларга тақдим этиш, ўзларига ишониб топширилган ёки ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш жиноятини қўйидаги усул ва шароитларда содир қилган.

Хусусан, корхона мансабдор шахслари томонидан 2018 йил 1 январдан 2019 йил 1 ноябрга қадар аҳоли истеъмолчилари томонидан фойдаланилган электр энергияси учун 1221 та тўлов патталари орқали тўлов қилинган жами 200 млн. 073 минг 125 сўм нақд пулларни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзларининг шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб, пул маблағлари ўзлаштирилганини яшириш мақсадида расмий ҳужжат ҳисобланган «Электр ҳисоб» дастури ва ҳисоботларга сохта маълумотлар киритган. Айнан 1221 та квитанцияда кўрсатилган истеъмолчиларнинг ушбу миқдордаги қарздорликлари асоссиз камайтирилишига эришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик туман электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а,г» банди, 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар дастлабки теров ҳаракатларини олиб бориш учун Жиззах вилоят прокуратурасига юборилди.

Мажбурий ижро бюроси

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлим

Манба: dostlik.jizzax.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг