Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ироқда ўзбекистонлик аёллар узоқ муддатларга қамалган — Бош прокуратура

Ироқда ўзбекистонлик аёллар узоқ муддатларга қамалган — Бош прокуратура

Ироқдаги «Росафа» қамоқхонасида сақланаётган ўзбекистонлик аёллар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга уларни юртига қайтаришда ёрдам сўраб видеомурожаат йўллашганди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, «Росафа» қамоқхонасида сақланаётган ўзбекистонлик маҳкумалар ИШИД террористик ташкилоти аъзолари ҳисобланиб, Сурия Араб Республикаси ва Ироқ давлати ҳудудида мазкур террористик ташкилот сафида фаолият юритиб келишган.

Улар 2017 йилда Ироқ ҳукумати томонидан қўлга олиниб, 4 нафари умрбод, қолганлари 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. Ушбу қамоқхонадаги шароитлар қониқарли бўлмаганлиги сабабли 2019 йил Ироқ ҳукумати билан келишувга асосан маҳкума аёлларнинг 64 нафар фарзанди Ўзбекистонга олиб келиниб, яшаш манзилидаги қариндошлари қарамоғига ҳамда меҳрибонлик уйларига топширилган.

Қайд этилишича, мазкур аёлларнинг жазо муддатлари ниҳоясига етганидан сўнг, халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг