Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ Тошкент вилоятида нарколаборатория борлигини фош этди

ДХХ Тошкент вилоятида нарколаборатория борлигини фош этди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда нарколаборатория фош этилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманида 2 нафар фуқаро дала ҳовлида яширин нарколаборатория ташкил этиб, «Мефедрон» синтетик наркотик моддасини тайёрлаб, сотиш билан шуғулланишган.

Дала ҳовлида 1 кг. 12 гр. «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси, кимёвий суюқликлар ва бошқа зарур ускуналар борлиги аниқланган.

Шунингдек, бу шахсларнинг бирига тегишли «кафе»да 18 гр. «опий», 33 гр. «гашиш», 2 гр. «Мефедрон» наркотик моддалари топилган.

Бу шахслар «Телеграм» орқали мижоз топиб, наркотик моддаларни хуфия жойларга яшириб кетиш орқали сотишган.

Тадбир давомида 15 та хуфия жойга сотиш мақсадида 7 гр. «Мефедрон» ва 8 гр. «гашиш» наркотик моддалари яширилгани аниқланди.

Қонунбузарлар жиноий ҳаракатларига фарғоналик кимёгарни ҳам жалб этишган. Кимёгар элементлардан фойдаланган ҳолда гиёҳвандлик воситасини тайёрлаган.

Наркотикларни хуфия жойларга жойлаштириш билан эса Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахс шуғулланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг