Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода трактор тиркамаси зовурга ағдарилди. Икки аёл вафот этган

Бухорода трактор тиркамаси зовурга ағдарилди. Икки аёл вафот этган

Бухорода трактор тиркамаси дала йўлида зовурга ағдарилиб кетди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, фожеа оқибатида икки аёл вафот этган ва яна бири тан жароҳати олган.

Жорий йилнинг 12 май куни соат 13:10 ларда Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Қумработ МФЙ, Сарой қишлоғида 1975 й.т. О.И. «МТЗ-80» русумли трактори билан «Нормурод Ниёз» фермер хўжалиги дала ҳудудида, транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланмаган чўл ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган вақтда, ёмғир ёғиб, ҳудуд лой бўлганлиги сабабли, трактор тиркамаси сирпаниб, зовурга ағдарилган.

Натижада, тиркама устида бўлган фуқаролар 1987 й.т. Ш.П. (аёл) ва 1986 й.т. О.И. (аёл) воқеа жойида вафот этишиб, 1982 й.т. Ф.Ж. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг