Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокурор ўринбосари Чироқчи ва Андижондаги қийноқ ҳолатларини «кетмас доғ» деб атади

Бош прокурор ўринбосари Чироқчи ва Андижондаги қийноқ ҳолатларини «кетмас доғ» деб атади

Фото: Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари А.Холмахматов раислигида «Республикада жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини ошириш»га бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари А.Холмахматов маъруза қилиб, ҳозирги куннинг долзарб ва оғриқли, давлатимиз раҳбари ва халқимизнинг асосли норозилигига сабаб бўлаётган муаммо – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳодимлари томонидан фуқароларга тазйиқ ўтказиш, уриш – дўппослаш, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр – қимматни камситувчи ҳаракатлар содир этилишига чек қўйилмаётганлигига алоҳида тўхталди.

Чироқчи тумани ва Андижон шаҳрида ички ишлар ходимлари томонидан фуқаролар уриб, калтакланиб, қийноққа солиниши оқибатида вафот этганлиги «ички ишлар органлари»нинг, қолаверса, бутун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг номига кетмас доғ тушушига сабабчи бўлаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда жиноятларни рўйхатга олиш, жиноятларни фош этиш ва тезкор қидирув тадбирларини ўз вақтида ва тўлақонли олиб борилиши, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, бу борада прокурор назоратига танқидий муносабат билдирилди.

Бундан ташқари, йиғилишда ёшлар ва аёллар жиноятчилиги ҳақида сўз юритилиб, маҳалла ва оилаларда ўзаро тотувликни таъминлаш, низо ва зиддиятларни бартараф этишнинг самарасизлиги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига омил бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда «Чироқчи воқеаси» айбдорлари иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси К.Толлибоев раислигида Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг