Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Балиқчидаги «Кема» банкка олиб берилди

Балиқчидаги «Кема» банкка олиб берилди

Белгиланган муддатларда кредит ва фоизларининг қайтарилмаслиги банк ёхуд кредит ташкилоти томонидан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва муддати келмаган кредит қарздорлигини ундирилишигача етиб боради.

«Бўстон ниҳол боғи» боғдорчилик фермер хўжалиги ҳам ТИФ «Миллий банк» олдидаги 93,3 млн. сўм миқдордаги муддати ўтган фоиз қарзни тўлай олмагани сабаб, банк судга даъво билан чиққан. Суд ишни кўриб чиққач, муддати ўтган фоиз қарз билан муддати келмаган 2,1 млрд. сўм кредит қарзини ҳам ундирилишини белгилаган.

Бундан ташқари, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратилиши ҳам айтиб ўтилган.

Гаровдаги мулклардан бири «Кема» дам олиш маскани бўлиб, Балиқчи туманининг Эскимарказ маҳалласида жойлашган. Бюронинг Балиқчи туман бўлими ходимлари мулкни хатлагач, 760 млн. сўм бошланғич баҳода электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Гаров шартномасига кўра, Афсона маҳалласида жойлашган «Маҳалла гузари» ҳам сотувга қўйилган бўлиб, 1 млрд. 750 млн. сўмга баҳоланган.

Ушбу мулклар такрорий савдоларда сотилмагач, ундирувчи банкка арзонлаштирилган нархда таклиф этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг