Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аутсорсерни қийнаб келган қарийб 886 миллион сўмлик муаммо ҳал бўлди

Аутсорсерни қийнаб келган қарийб 886 миллион сўмлик муаммо ҳал бўлди

Бизнес-омбудсманга «Autsorser-Agro» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари томонидан Кизилтепа туманидаги мактабгача таълим бўлими ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат йўллади.

Аниқланишича, тадбиркор шартнома асосида 2023 йилнинг сентябрь ойидан декабрь ойига қадар 4 ой давомида аутсорсинг усулида овқатлантириш хизмати кўрсатиб келган

Бироқ, кўрсатилган хизмат учун юзага келган 886.5 миллион сўм  карздорликни тўлаш пайсалга солиниб, тўловни амалга ошириш ўрнига тадбиркорга нисбатан турли хил текширувлар амалга ошириш ҳолатлари кузатилган.

Ўз ўрнида бу холат тадбиркорнинг фаолиятига салбий таъсир ўтказиб, махсулотлар етишмовчилиги, иш хақлари, солиқ ва бошқа бир қанча тўловларни амалга оширишда қийинчиликларни юзага келтирган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг муаммоси ижобий хал қилинди ва мавжуд қарздорлик тадбиркорга тўлаб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг