Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Атом энергиясидан фойдаланишдаги қоидабузарликлар учун жарима қанча бўлади?

Атом энергиясидан фойдаланишдаги қоидабузарликлар учун жарима қанча бўлади?

Фото: «Atomic-energy.ru»

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 25 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — фуқаролардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача, мансабдор шахслардан эса — 30 бараваридан 35 бараваригача миқдорда жарима унидирилади.

Қонун лойиҳаси билан танишиш ва таклифлар қолдириш 2020 йилнинг 12 январига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг