Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Агроинспекция ходими 10 минг доллари билан қўлга тушди

Агроинспекция ходими 10 минг доллари билан қўлга тушди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекциясининг Асака туман бўлими бошлиғи 10 минг доллар пора билан қўлга тушди.

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, Агроинспекциянинг Асака туман бўлими бўлим бошлиғи тумандаги фермер хўжалигига тегишли 44 гектар ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ экилмаганлигини рўкач қилиб, ер майдонини бошқага олиб бериш билан қўрқитиб, хўжалик раҳбаридан тамагирлик билан 10 минг доллар пора олган вақтида қўлга тушган.

«Ҳозирда ушбу шахс тергов олдида жавоб бермоқда», — деди Фарҳод Очилов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг