Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

24 млн АҚШ доллари! ДХМ ходими катта миқдордаги пул билан қўлга олинди

24 млн АҚШ доллари! ДХМ ходими катта миқдордаги пул билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими тезкор тадбир вақтида қўлга олинди.

Қайд этилишича, у ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, унга Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар суғориладиган ер майдонини 24 млн АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтиб, ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига келишилган суммадан 1,5 млн АҚШ доллари беришини талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг