Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зангиотада 14 ёшли қиз чуқур қудуққа тушиб кетди

Зангиотада 14 ёшли қиз чуқур қудуққа тушиб кетди

Фото: ФВВ

Бугун, 20 июн куни тонгда 14 ёшли қиз ўз эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетган.

Бу ҳақда соат 07:15 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига унга ёрдам зарурлиги ҳақида ташвишли хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, зудлик билан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қизни қудуқ ичидан олиб чиққан ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширган.

Шундан сўнг турли даражада тан жароҳати олган қиз малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига етказилган ва ҳозирда шифокорлар назоратида. Қизнинг умумий аҳволи яхши.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг