Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«ЙПХ масканига юк машинаси тиқилиб қолмаган» — ЙҲХХ

«ЙПХ масканига юк машинаси тиқилиб қолмаган» — ЙҲХХ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, Жиззах вилояти, Зомин туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-376 автомобиль йўлида жойлашган «Яккабоғ-15» мунтазам ЙПХ масканидан катта ҳажмдаги юк ортилган транспорт воситаси ҳаракатланиб ўтаётган вақтда мазкур жараён атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган. Ушбу видео тармоқларда гўёки юкнинг тепа қисми ЙПХ масканидаги устунга тегиб қолганлиги ҳақидаги изоҳлар билан тарқатилган.

Мазкур хабарлар асоссиз бўлиб, катта ҳажмдаги юк ортилган транспорт воситаси ушбу ЙПХ масканидан ҳаракат хавфсизлиги таъминланган ҳолда, масъул ходимларнинг назорати остида эҳтиёткорлик билан олиб ўтилган.

Ўтиш жараёнида атрофдаги бирон жиҳоз ёки ортилган юкка зиён етмаган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг