Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ярим тунда синглисини бегона машинада кўрган ака ҳайдовчини ўлдириб қўйди

Ярим тунда синглисини бегона машинада кўрган ака ҳайдовчини ўлдириб қўйди

Фото: Тергов департаменти

Хоразм вилоятининг Шовот тумани Гулистон МФЙ ҳудудида 2021 йил 15 февраль куни соат 03:30 ларда 30 ёшли Давлатёр Д. синглиси «Damas» русумли автомашинадан тушганини кўриб қолади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ака уларнинг ёнига бориб ҳайдовчи 36 ёшли Хурсандбек Қ. билан жанжаллашиб кетади ва ёғоч бўлаги билан бош қисмига уриб тан жароҳати етказади. Натижада Хурсандбек Қ. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Давлатёр Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг