Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Видеоси тарқалган ЎзМУ проректори бўйича баёнот берилди

Видеоси тарқалган ЎзМУ проректори бўйича баёнот берилди

Бугун ижтимоий тармоқларда мурожаатчи аёлга қўпол муносабатда бўлган проректор видеоси тарқалди. 

Унда университетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, профессор Жаббор Муҳаммадиев мурожаат билан келган талабанинг онасини «Ифлос, мол, йўқол бу ердан» дея ҳақорат қилиб ҳайдаган.

Ўзбекистон Миллий университети тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.

Унга кўра, университет проректори билан рўй берган ушбу ҳолат бўйича адолатли қарор чиқариш юзасидан тегишли орган томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Вазият тўлиқ ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунига қадар видеода акс етган проректор ўз вазифасидан вақтинчалик четлатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг