Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зарафшон миллий табиат боғи ёниб кетди

Зарафшон миллий табиат боғи ёниб кетди

Фото: «Repost.uz»

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин 1,5 гектар майдонни қамраб олган. Ёнғинни ўчириш учун 6 соатдан кўпроқ вақт кетди.

Самарқанд вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 3 июль куни соат 21:10 да Жомбой тумани «Олмазор» МФЙ Қарабчи қишлоғида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди.

Ёнғин жойига қутқарувчилар етиб борганда, милий боғнинг 1,5 гектар майдонида тўқайзорлар (малина, бутазор, шох-шабба) ёнаётган бўлган. 

Тезкор харакатлар натижасида ёнғин ўраб олиниб, соат 04:03 да ўчирилган.

Ёнғинда жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг