Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентга учган самолёт бортида россиялик «томоша кўрсатди»

Тошкентга учган самолёт бортида россиялик «томоша кўрсатди»

Фото: Xabar.uz

«Тошкент» халқаро аэропортида HY-634 рейси билан Санкт-Петербургдан Тошкентга учиб келаётган Россия фуқароси К.В. қўлга олинди.

«Газета.uz»нинг ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизматига таяниб хабар беришича, эркак маст ҳолда жамоат тартибини бузган: беҳаё сўзларни ишлатган, қўшиқлар куйлаган ва  шу рейсда учаётган қизни ҳақоратлаган.

Тошкент аэропортлари қўриқлаш бўлими инспекторлари унга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан баённома тузди.

19 сентябрь куни Сергели туман суди томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари — 990 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг