Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда йўл талашган шахслар муштлашди

Тошкентда йўл талашган шахслар муштлашди

Ижтимоий тармоқларда Қўйлиқ даҳасида бир гуруҳ шахслар ўртасида муштлашув содир бўлгани тасвирланган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, мазкур ҳодиса 12 ноябрь куни содир бўлган.

20 яшар фуқаро Х.В. ўз танишлари 23 ёшли М.Б. ва 18 ёшли М.А.лар билан Spark русумли автомобилда Мунис кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, Қўйлиқ-5 даҳасига кетаётган вақтларида, 34 ёшли А.Б. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомобиль билан бир-бирига йўл бермай, ўртада келишмовчилик юзага келган.

Sparkдаги йўловчилар — М.Б ва М.А. ҳамда Nexia-3 ҳайдовчиси А.Б ва унинг шериги 21 ёшли Й.М ўзаро гап талашиб, жанжаллашган. Жанжал Spark ҳайдовчиси — Х.В. томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланган.

Ҳодиса оқибатида Spark йўловчиларидан бири — М.Б. Тошкент давлат стоматология клиникасига мурожаат этган. Шифокорлар томонидан фуқарога юқори лаб соҳаси эзилиши ва йиртилиши, шунингдек, чап ёноқ соҳаси шилиниши ташхиси қўйилган.

Жанжалда иштирок этган қолган фуқаролар тан жароҳати олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг