Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Nexia» иккига бўлиниб кетди. Қурбон бор

Тошкентда «Nexia» иккига бўлиниб кетди. Қурбон бор

Бугун, 11 май куни соат 07:30 ларда Янгиҳаёт тумани Тошкент айланма йўлида аянчли ЙТҲ содир бўлди.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2000 йилда туғилган  А.А. «Nexia 2» русумли автомашинасида бошқарувни йўқотиб, бетон сим ёғочга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Натижада автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг