Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда мартдан бери қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

Тошкентда мартдан бери қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

3 июль куни Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ патруль-пост ва жиноят қидирув хизматлари ходимлари Чилонзор туманидаги бозорлардан бирида амалиёт ўтказган. 

Унда Жиноят кодексининг 169-моддасида («Ўғрилик») назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, жорий йилнинг 4 март кунидан буён қидирувда бўлган 35 ёшли Маҳмуд И.ни қўлга олишди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг