Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Malibu 2» уриб юборган бола ҳалок бўлди

Тошкентда «Malibu 2» уриб юборган бола ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 27 июл куни соат 23.15 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида 2002 йилда туғилган О.А. «Malibu 2» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 2006 йилда туғилган А.С.ни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари  натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг