Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ҳайдовчилар орасида муштлашув юз берди

Тошкентда ҳайдовчилар орасида муштлашув юз берди

Ижтимоий тармоқларда учта автомобиль — «Матиз», «ВАЗ 2107» ва «Спарк» автомобиллари тўқнашуви ва ҳайдовчилар орасидаги муштлашув видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 2 сентябр куни соат 11:50да Бектемир тумани Олтинтопган кўчасида «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.Р., Б.К. бошқарувидаги «ВАЗ 2107» русумли автомобиль учун авариявий ҳолат юзага келтирган.

Натижада, юқоридаги автомобиллар ва С.Х. бошқарувидаги «Спарк» автомобили тўқнашуви юз берган. «ВАЗ 2107» автомобили тўхтагач, «Матиз» ва «Спарк» автомобиллари ҳайдовчилари «ВАЗ 2107» ҳайдовчисига тан жароҳатлари етказишган.

«Келишмовчиликка 1990 йилда туғилган Б.К. ва 1985 йилда туғилган Б.Р. орасидаги қарз муносабатлари сабаб бўлган», дейилади ИИББ хабарида.

Ҳолат тафсилотлари Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўрганилаётгани, терговолди текшируви натижасига кўра қонуний чора кўрилиши айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг