Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Tashkent City»даги Конгресс-маркази томи қулагани ҳақидаги хабар рад этилди

«Tashkent City»даги Конгресс-маркази томи қулагани ҳақидаги хабар рад этилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда кеча, 2 декабрь куни «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги Халқаро конгресс-холлнинг томи қулагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат текширилганини маълум қилди.

«Ўтказилган текширув натижасида мазкур ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслиги, том қисми бутун ҳолатда эканлиги аниқланди. Ҳозирда ёлғон хабар тарқатилишининг сабаблари ва манбаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, «Tashkent City» Конгресс-маркази ҳудуд сейсмик жиҳатлари инобатга олинган ҳолда, зилзилабардошлиги 9 баллгача этиб қурилган», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Tashkent City»даги Конгресс-маркази 2019 йил октябрь ойида қуриб битказилиб, 21 октябрь куни ушбу бинода ўзбек тилининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг