Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли шоирнинг фарзандини машина уриб кетди. Бемор ҳамон операция қилинмаган

Таниқли шоирнинг фарзандини машина уриб кетди. Бемор ҳамон операция қилинмаган

Фото: Муҳаммад Исмоил

Таниқли шоир ва ёзувчи Муҳаммад Исмоил 25 ёшли ўғлини шу йилнинг 8 июнь куни Оҳангарон туманида машина уриб кетганини маълум қилди.

«Facebook»даги саҳифасида ёзишича, фарзандини юқори тезликда келаётган машина пиёдалар ўтиш йўлагида уриб кетган.

«Мана бугун бешинчи кун. Ўғлим реанимацияда. Нима қилишни билмай бошим қотиб қолди. Ўзимни қўярга жой тополмайман», — деб ёзади Муҳаммад Исмоил.

«... ҳаммаси кўз олдимда содир бўлди. Беш-олти киши одамлар йўлаги учун чизилган чизиқ устида кетаётган эдик. Бир машина 300-400 метр наридан учиб кела бошлади. Мен “тўхта, тўхта” ишорасини қилиб, қўл кўтариб, ҳай-ҳайладим. Машина тормозни ҳам босмай, беш кишининг устига ўзини солди. Ҳамма ҳар ёққа отилди, машина келиб ўғлимни урди, ўғлим уч метр нарига учиб тушди. Ҳаммаси кўз олдимда содир бўлди. Вой-дод деб ўғлимнинг устига ўзимни ташладим. Ўғлимни кўтарай десам, икки оёғи осилиб ётибди. Икки оёғининг суяклари синиб кетибди», – давом этади у.

Фото: Муҳаммад Исмоил / Facebook

Ота ўғлини 5 кундан бери Оҳангарон шифохонасидан Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб келишга ожиз қолаётганини айтади.

«Мен ер-у кўкка сиғмаяпман, ўғлимга ёрдам беринглар, одамлар. Илтимос, ўлиб қолмасин болам, дуо қилинглар. Беозор, умрида бирор бир инсонга қаттиқ гапирмаган, бировга озор бермаган болам. Ҳатто, уни уриб юборган ҳайдовчига ҳам, бор йўғи,  «Вой-бў  мунча...» деди. Фаришта ҳам бунчалик беозор бўлмаса керак.

Илтимос одамлар, маслаҳат беринглар, нима қилай? Бошим қотиб қолди. Нима қилсам, ўғлим тезроқ шифо топади. Тезроқ соғаяди? Илтимос, ёрдам беринглар!», — дея зорланади ёзувчи.

Муҳаммад Исмоилнинг айтишича, шифокорлар беморга етарлича қарашмаган. Фарзандига бош миянинг ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг сон суягининг ўрта учлигининг ёпиқ силжиб синиши, чап болдир суягининг ўрта учлигидан синиб силжиши каби бир қатор ташхислар қўйган.

Шундай оғир аҳволда 5 кундан бери Оҳангарондаги шифокорлар «ўзимиз даволаймиз» деб олиб ўтиришибди, аммо ҳали ҳам операция қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг