Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сув таъминоти» ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди

«Сув таъминоти» ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди

Фото: Xabar.uz

Кеча, 8 феврал куни «Сув таъминоти» ходимлари, аҳолининг мурожаатидан сўнг, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани «Университет» маҳалласи ҳудудида ёрилган 600 миллиметрли қувурни таъмирлаш учун келишган. Иш жараёнида «Сув таъминоти»да чилангар бўлиб ишлаган Т.К. (1984 й.т.) тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Таъкидланишича, бахтсиз ҳодиса юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг