Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сўкиниш усулида дудуқ болани даволашга уринган педагог иши назоратга олинди

Сўкиниш усулида дудуқ болани даволашга уринган педагог иши назоратга олинди

Ижтимоий тармоқларда бир аёл дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволаётгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда. Аниқланишича, ушбу видео тасвирдаги ҳолат якка тартибдаги тадбиркор, педагог бўлиб фаолият юритувчи Ж.Д. томонидан 2023 йилнинг декабрь ойида Жиззах шаҳрида ўтказилган семинар давомида олинган.

«Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув ҳаракатлари Юнусобод тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилади Болалар омбудсмани хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг