Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда заправка портлагани ҳақидаги гапларга изоҳ берилди

Сирдарёда заправка портлагани ҳақидаги гапларга изоҳ берилди

Иллюстратив фото.

Фото: Xabar. uz

Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда метан газ заправкаси портлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Сирдарё ФВБ ҳолат юзасидан изоҳ берди

Жорий йилнинг 9 март куни соат тахминан 21:10 ларда Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасидаги Компрессор қисмининг бир бўлаги шикастланган.

Ҳодиса оқибатида чақнаш ва ёнғин содир бўлмаган, инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Шикастланган қурилма газ тўлдириш шохобчаси ҳудудидан узоқ масофада жойлашган.

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг