Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда метан газ тақчиллиги сабаб ҳайдовчилар йўлни тўсиб қўйди

Сирдарёда метан газ тақчиллиги сабаб ҳайдовчилар йўлни тўсиб қўйди

Сирдарёда метан газ тақчиллиги туфайли ҳайдовчилар Тошкент-Гулистон йўналишини вақтинча тўсиб қўйган. Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича изоҳини эълон қилди. 

«Бир неча кунлардан бери аҳоли ўртасида табиий газ ва электр токининг тақчиллиги бўлаётганлиги сабабли эътирозлар кўплаб келиб тушмоқда. Шу жумладан газ тақчиллиги автомобилларга газ тарқатиш шоҳобчаларида ҳам кузатилмоқда. Ўз навбатида газ қўйиш шаҳобчаларида кўплаб транспорт воситалари тўпланиб қолиши оқибатида автомашиналар навбат узунлиги бир неча юз метрларга етмоқда.

2019 йил 27 ноябрь куни «Шератон-сервис» МЧЖ га қарашли автомобилларга газ тарқатиш корхонаси олдида бир қанча фуқаролар норозилик билдириб, шу ерда фуқаролар кутиш жойидаги стулларни олиб Тошкент-Гулистон йўналишини вақтинча тўсганлиги, йўлда эса автомашиналар тирбанд бўлиб тўхтаб турганлиги кўрсатилган.

Воқеа жойига зудлик билан Сирдарё вилояти ЙҲХБ ва Сирдарё тумани ИИБ масъул ходимлари ўрганилганда, ушбу газ тарқатиш шоҳобчаси бугун тонгда ишга туширилганлиги, хайдовчилар эса кечадан бери навбат кутиб туршганлигини, соат тахминан 11:00 ларда ўзларини Ўзбекистон Республикаси «Ўзнефтгаз» инспекцияси, Мажбурий ижро Бюроси, «Ўзтрансгаз» агентлиги деб таништирган ходимлар келиб газ ҳисоблаш мосламасини текшириш учун олиб кетишганликларини, навбатда турган 5-6 нафар ҳайдовчилар эса ушбу ҳолатга ўз норозиликларини билдириб Тошкент-Гулистон йўналишини беркитишганлигини билдиришган».

Шундан сўнг олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг у ерга йиғилган ҳайдовчилар тарқатилиб, зудлик билан йўлда ҳаракат тикланган, дейилади изоҳда.

Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб, жумладан Фарғона водийсида метангазга навбатлар кўпайиб кетгани хусусида хабар берилганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг