Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Эрондаги авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Эрондаги авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Теҳрон шаҳри яқинида Украинанинг йўловчи самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Украина ва Эрон президентларига ҳамдардлик мактублари йўллади. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, Теҳрон — Киев йўналишида парвоз қилган Украина самолёти Эронда ҳалокатга учрагани ва барча йўловчилар ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, авиаҳалокат оқибатида 7 мамлакатнинг 176 нафар фуқароси ҳалок бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг