Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда 40 ёшли киши поезд йўлида аянчли ўлим топди

Самарқандда 40 ёшли киши поезд йўлида аянчли ўлим топди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 2 январь куни соат 12:45 ларда Пастдарғом тумани ҳудудида ҳаракатланиб бораётган 49 ёшли машинист М.А. бошқарувидаги 0113-сонли йўловчи поезди темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда 40 ёшли Х.Ю.ни уриб юбориши натижасида у ҳодиса жойида вафот этган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Сиздан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганингизда ёки йўлни кесиб ўтаётганингизда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг