Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда «Spark» ва «Nexia» босиб ўлдиришга уринган ит қутурган бўлгани айтилмоқда (видео)

Самарқандда «Spark» ва «Nexia» босиб ўлдиришга уринган ит қутурган бўлгани айтилмоқда (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

28 август куни ижтимоий тармоқларда Самарқандда «Spark» ва «Nexia» машиналари ҳайдовчилари итни босиб ўтишга уринаётгани видеоси тарқалганди ва бу ҳолат турли мунозараларни келтириб чиқарганди.

Ўша видеода акс этганидек, олдинига бунга «Nexia» ҳайдовчиси итни машинада туртиб ўтади, сўнг Spark «Spark» машинаси уни босиб кетишга ҳаракат қилади. Бу ҳолат патрул-пост хизмати автомобили ёнида рўй берди.

«Zarnews.uz» нашрининг вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб хабар беришича, 28 август куни соат 1:30 да Самарқанд шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан шаҳарда бир гуруҳ фуқароларни ит тишлагани ҳақида шошилинч хабарнома келиб тушган.

Шу хабарга асосан соат 3:00 да шаҳар ИИБ ППХБ ва ЖЦБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ва ит овлаш бригадаси воқеа жойига етиб бориб, қутурганликда гумон қилинган итни ушлаш чораларини кўрган.

Ушбу жараёнда ит тадбир иштирокчиси бўлган ички ишлар ходимига ҳам ташланган. Шу сабабли итни ушлашда зарур чоралар кўришга тўғри келган.

Одамларга ташланган ит ушлангач, шаҳар ветеринария бўлими томонидан вилоят ветеринария бошқармаси вирусология лабораториясига юборилган.

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видеода акс этган ит 15 нафар фуқарога ташланиб, уларга жароҳат етказган. Бу фуқароларнинг барчаси шифохонага ётқизилиб, антирабик эмлаш курси олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг