Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда ўйинга муккасидан кетган 18 ёшли йигит қамоққа олинди

Самарқандда ўйинга муккасидан кетган 18 ёшли йигит қамоққа олинди

Самарқанд вилояти, Ургут туманида Қоратепа маҳалласида яшовчи 18 ёшли ўсмир ўйинга муккасидан кетиб, ўғирликка қўл урди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, у бир машинадан 1700 АҚШ доллари, иккинчисидан 2,5 млн сўмни ўмариб, интернет тотализаторга тикиб юборган.

«Мен шу ўйин учун ўғирлик қилишга мажбур бўлдим», дейди айбланувчи.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда аёл эрининг 400 млн.дан ортиқ пулини тотализаторда тикиб юборгани хабар қилинганди.

Аввалроқ 18 ёшли ўспирин айнан қиморда ютқазиб қўйиши сабаб ўз уйнинг ёрдамчи хўжалик хонасида ўзини осиб, жонига қасд қилгани маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг