Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядаги ўзбеклар муштлашуви қурбонлари ҳақида расмий маълумот берилди

Россиядаги ўзбеклар муштлашуви қурбонлари ҳақида расмий маълумот берилди

2019 йилнинг 17 февраль куни Москва шаҳрида мамлакатимиз фуқаролари иштирокида содир бўлган ҳодиса натижасида жароҳат олганлардан бир киши воқеа жойида, иккинчиси касалхонада вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, тергов қўмитасининг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 4-қисмида (қасддан соғлиқга ўлимга олиб келувчи оғир жароҳат етказиш) асосида жиноят иши очилди.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари:

  1. Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович, 1989 йил 29 октябрда туғилган;
  2. Нусратов Отабек, 1987 йил 24 октябрда туғилган.

Элчихона консуллик бўлими Россиянинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назорат остида ушлаб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг