Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ёш она шифохонада вафот этди. Ҳолатни прокуратура текширмоқда

Қашқадарёда ёш она шифохонада вафот этди. Ҳолатни прокуратура текширмоқда

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида 26 ёшли аёл вафот этган, ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда. 

Маълум бўлишича, Чироқчи тумани Ғаллачи маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган А. Г. шу йилнинг 10 октябрь куни соат 06:00да қариндошлари томонидан туғруқ бўлимига олиб келинган.

Қайд этилишича, аёлда охирги кўрик 2023 йил 13 сентябрда, ҳомиладорликнинг 33-ҳафтасида ўтказилган. Бунда аёлга ётиб даволаниш тавсия қилинган, лекин аёл даволанишга бормаган.

Бўлимга келганида аёлнинг умумий аҳволи қониқарли баҳоланган. 10 октябрь куни соат 16:10 да вазни 3400 оғирликдаги ўғил чақалоқни дунёга келтирган. 2023 йил 12 октябр куни эрталаб соат 5-6 лар оралиғида аёлнинг аҳволи оғирлашиб, қорнида кучли оғриқ пайдо бўлган. Оғриқлар кучайгач, бирлашма хирург врачлари жалб қилинган, шундан сўнг вилоятдан жарроҳ, акушер-гинеколог ва нефролог чақирилган. Сўнг беморда операция ўтказилган, дейилади Қашқадарё вилояти ССБ маълумотида.

Операциядан кейин аёлга тегишли муолажалар қилинган. Аммо аёлнинг умумий аҳволи оғирлашган, қилинган барча муолажаларга қарамай у 2023 йил 16 октябрь куни соат 02:30 да вафот этган.

Мазкур она ўлими ҳолати вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилинган ва бу борада тегишли чоралар белгиланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат Чироқчи тумани прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг