Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида вайрона остидан топилган қурувчининг шахси аниқланди

Қаршида вайрона остидан топилган қурувчининг шахси аниқланди

Фото: «ЎзА»

23 июнь куни Қарши шаҳридаги «Насаф Травел» меҳмонхонаси биносининг чап томонидан қўшимча қурилаётган 5 қаватли бинонинг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, қурилишда 5 нафар қурувчидан 4 нафари соғ-саломат ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Қурилишда ишчи бўлиб ишлаётган 1983 йилда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган фуқаро Сатторов Сирожиддиннинг жасади олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида эрта тонгда 24 июнь куни соат 05:20 лар атрофида қулаган бино вайроналари остида қидириб топилди.

Юзага келган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун тезкор штаб ташкил этилиб, тезликда вилоят Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тузимларидан иборат куч-воситалар йиғилди.

Воқеа жойига Қашқадарё вилояти махсус вазифаларни бажарувчи ҳудудий махсус отрядидан 28 нафар қутқарувчи, 16 нафар ҳарбий хизматчи, 1 та махсус авария-қутқарув автомашинаси, 3 та Ёнғин ўчириш экипажлари, 1 та АСО, 1 та ЁТМ автомашинаси, 1 та ТБМ автомашинаси, 2 та автокран, 8 та юк ташиш техникаси, 2 та юкловчи, 1 та газ авария-тиклаш автомашинаси, 1 та тез тиббий ёрдам автомашинаси ва бошқа хизмат ходимлари жалб этилган.

Айни пайтда ҳолат бўйича Қарши шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг