Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довонида автоҳалокат содир бўлди

Қамчиқ довонида автоҳалокат содир бўлди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 28 декабрь куни соат 17:10 ларда, Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 223-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшаган, 1994 йилда туғилган Д.О. «Исузу» русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчининг хавфли бурилишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаганлиги сабабли, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилган ва натижада автомашина ағдарилган.

Ундан ташқари, автомобиль қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Уйчи туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган В.М. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада «Исузу» ҳайдовчиси Д.О. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг