Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қамашида қўй-қўзиларни бўғизлаган номаълум ҳайвон ўлдирилди (фото)

Қамашида қўй-қўзиларни бўғизлаган номаълум ҳайвон ўлдирилди (фото)

Фото: «Nasafnews»

Кеча, 14 май куни Қамаши тумани «Бобуртепа» маҳалласи Пасттол қишлоғида номаълум ҳайвон маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан уриб ўлдирилди. Бу ҳақда «Nasafnews»га қишлоқда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари хабар берган.

Маълум бўлишича, ҳайвон қишлоқдаги қўй-қўзиларни кўп маротаба бўғизлаб кетган. Аҳоли эса бунинг сабабини билмаган.

Фото: «Nasafnews»

«Бобуртепа» маҳалласи раиси Нажим Норбоев номаълум ҳайвонни «Чупакабра» деб тахмин қилди.

«Қишлоқда 10 талар қўзини еди биринчи. Бизлар кучук еганми деб, ушлай олмай юргандик. Фуқароларимиздан бирининг ҳовлисига кирганда, ушлаб кеча ҳайвонни ўлдиришибди», – дейди раис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг