Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ургутда қотиллик. 26 ёшли эркак 50 ёшли танишини ўлдириб қўйди

Ургутда қотиллик. 26 ёшли эркак 50 ёшли танишини ўлдириб қўйди

Фото:«Xabar.uz»

Воқелик 2021 йил 5 июнь куни соат 18:30 ларда юз берди. Яъниким, Ургут туманининг «Етти уйлик» маҳалласида яшовчи  Б. С. (1995 йилда туғилган)  таниши Ў. О. (1971 йилда туғилган)  билан  улфатчилик қилиб ўтириб, ўзаро жанжаллашиб кетади. Натижада маст ҳолатда  Б. С. яқин атрофдаги хўжалик моллари дўконига кириб,  15 см. узунликда бўлган ўткир тиғли мих олиб чиқиб,   Ў.О.нинг ўнг кўкрак қисмига тиқиб юборади, ерга йиқилгач, уриб-тепиб ташлайди. Оқибатда жабрланувчи олган тан жароҳатлари сабаб Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

«Xabar.uz» сўровига жавобан  Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, кечанинг ўзидан қасддан одам ўлдириш аломатлари (Жиноят кодекси, 97-модда) билан жиноят иши қўзғатилиб, Б. С. тегишли тартибда ушланган. Туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг