Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокуратура Сурхондарёда кесилган дарахтлар бўйича текширув ўтказди

Прокуратура Сурхондарёда кесилган дарахтлар бўйича текширув ўтказди

Фото: «Scat-tv.ru»

Ижтимоий тармоқларда «Мораторий фақат қоғоздами?» сарлавҳаси остида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 160 туп дарахт кесиб ташланганлиги ҳақида тарқалган хабарлар Шўрчи тумани прокуратураси томонидан тегишли мутахассислар иштирокида ўрганилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, 2021 йил 13 сентябрдан 14 сентябрга ўтар кечаси фуқаро О.Х томонидан туман «Агро пилла» МЧЖга қарашли тут плантациясидаги 40 туп тут дарахти ноқонуний тарзда қўпориб ташлангани оқибатида жамият манфаатларига 31 млн. 200 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жорий йилнинг 15 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан О.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 79-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Бундан ташқари, туман ҳокимининг 08.04.2021 йилдаги тут плантациясидан бино қурилиши учун ер ажратиш ҳақидаги 708-сонли қарори қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилингани аниқланиб, уни бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш ҳақида прокурор протести келтирилди.

Шунингдек, жамият томонидан иқтисодий зарарни ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига даъво аризаси киритилган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг